Бу ёғи Афғонистонда ҳалок бўлганлар сони 400 га етиб турибди!..

Бу ёғи Афғонистонда ҳалок бўлганлар сони 400 га етиб турибди!..

Покистоннинг Афғонистонга қилган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 400 нафарга етди, яна 250 киши яраланган. Бу ҳақда Афғонистон олий раҳбари матбуот котиби ўринбосари Ҳамдулла Фитратга таяниб, «Tolo news» портали хабар бермоқда.

Бундан аввалроқ мазкур портал Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда 250 дан ортиқ киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эди. «Ҳужумлар натижасида камида 400 киши ҳалок бўлди ва 250 дан ортиқ киши тан жароҳати олди», — дейилади «X» ижтимоий тармоғидаги хабарда.

Душанба куни оқшомда «TOLOnews plus» Telegram-канали Кобулнинг турли ҳудудларида портлаш ва отишма овозлари эшитилаётганини маълум қилди. Афғонистон олий раҳбари матбуот котиби Забиуллоҳ Мужоҳид Покистон пойтахтдаги реабилитация марказига зарба берганини, оқибатда қурбонлар ва ярадорлар борлигини таъкидлади. У ушбу ҳаракат жавобсиз қолмаслигига ваъда берди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: