Интернетда бошқаларни сўкманг!

Интернетда бошқаларни сўкманг!

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Маълум қилинишича, лойиҳа иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар таклифлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар фикрлари асосида янада такомиллаштирилган.

Қонун лойиҳасига кўра, қуйидаги ҳолатлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши назарда тутилмоқда:

  • телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет орқали уятли сўзлар билан сўкиниш;
  • фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш;
  • жамоат тартиби ва осойишталикни бузувчи онлайн хатти-ҳаракатлар;
  • ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш;
  • шахс томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликни ОАВ ёки Интернетда тарқатиш;
  • ижро ҳаракатлари давомида хатланган мулк билан боғлиқ қонунга хилоф ҳаракатлар.

Таъкидланишича, мазкур ўзгартишлар ахборот маконида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

Муҳокамалар давомида депутатлар ушбу қонун лойиҳаси жамиятда ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш, ахборот маконида ахлоқ-одоб меъёрларига риоя этилишини кучайтириш, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда профилактика механизмларини самарали қўллашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниб, кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: