«Лидерлари кимлигидан хабаримиз йўқ»: Трамп Эрон раҳбарияти ҳақида гапирди
АҚШ Президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар Эрон тепасида айнан ким турганидан бехабар эканлигини тан олди.
«Биз ҳатто уларнинг лидерлари кимлигини ҳам билмаймиз», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.
Бундан ташқари, Трампнинг сўзларига кўра, Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаийнинг тақдири унга охиригача маълум эмас.
