Қўшиқни боплабди!.. Агар сўзларнинг мағзини чаққанда, хонанда кўз ёшини тия олмаган бўларди!..(видео)
Рости шундай. Агар шеър сўзларига диққат билан эътибор қаратсангиз, у шунчаки оддийгина йигит ва қиз ўртасидаги севги-муҳаббат эмас! Унда улкан туйғу акс эттирилган! Унда Аллоҳга бўлган муҳаббат бор.
«Йўлини йўқотса одам, муҳаббатга суянгай. Чорасиз қолса одам, муҳаббатга суянгай…» Ҳеч бир йигит муаммолар гирдобида қолганида, севган қизининг ёнига бориб дардини достон қилмайди. У севган қизига ичидан нималар ўтаётганлигини билдирмайди ҳам. Бундай пайтда Аллоҳга муножат қилинади… Бутун борлиғи билан Аллоҳдан ўзи тушиб қолган ташвишлардан қутилиш йўлини сўрайди.
Бу муҳаббатни Аллоҳ деб тасаввур қилиб кўринг, ана шунда таъсири қандай бўлишини ҳис этасиз. Биласиз эмас, айнан ҳис этасиз. Кўзингиздан тирқираб ёш чиқади… Бу қўшиқни энг биринчи бўлиб куйлаган Шерали Жўраев ҳам олдинига эътибор қилмаган экан. «Кейин билдим», дея сўзлаган эди у… Мана, Абдулла Орипов нақадар улуғ шоир бўлган!..
