Қўйтикан (Тожигул): Узоқ умр кўриш ва ёшлик эликсири

Қўйтикан (Тожигул): Узоқ умр кўриш ва ёшлик эликсири

 Кўпчилик деҳқонларимиз даласида ўсиб ётадиган қизил пояли, тожигулсимон бу ўсимликни оддий бегона ўт деб ҳисоблайди. Лекин қадимги табиблар ва замонавий олимлар унинг шифобахшлигини кўриб ҳайратда қолишмоқда. Бежизга унинг номи лотинчадан таржима қилинганда «сўлмас гул» деган маънони бермайди.

Нима учун қўйтиканни «мўъжиза» дейишади?

Унинг таркибида бошқа ҳеч бир ўсимликда учрамайдиган ноёб моддалар бор:

  1. Сквален — тери ва аъзолар посбони: Бу модда ҳужайраларни кислород билан бойитади. Теридаги жароҳатларни тез битказади, ажинлар тушишини секинлаштиради ва энг муҳими — организмни саратон (рак) ҳужайраларидан ҳимоя қилади.

  2. Юрак ва қон томирлари учун: Қўйтикан уруғидан олинган ёғ қондаги холестеринни эритади. Агар қон босимингиз юқори бўлса ёки юрагингиз тез-тез безовта қилса, бу ўсимлик сизга биринчи ёрдамчидир.

  3. Куч-қувват манбаи: Унинг таркибида оқсил шунчалик кўпки, ҳатто сифати бўйича она сутига яқин туради. Тез чарчайдиган, камқон ва нимжон одамлар учун қўйтикан бўтқаси ҳақиқий шифо.

  4. Жигарни тозалайди: Организмдаги заҳарли моддаларни ҳайдаб чиқаради ва жигар ҳужайраларини қайта тиклайди.

Қандай қўллаш керак? (Халқона усуллар)

Қўйтиканнинг нафақат уруғи, балки барги ва пояси ҳам фойдали:

  • Чой сифатида: Қуритилган барг ва гулларидан дамлаб ичилса, уйқуни яхшилайди, асабларни тинчлантиради ва ошқозон оғриғини қолдиради.

  • Салатларда: Баҳорда янги чиққан юмшоқ баргларидан худди исмалоқ каби сомса ва салатлар тайёрлаш мумкин.

  • Уруғидан ёғ: Дорихоналарда сотиладиган қўйтикан ёғи (Амарантовое масло) кунига 1 чой қошиқдан ичилса, ошқозон ярасини даволашда жуда самарали.

Эҳтиёт бўлиш лозим:

Буйрагида ва ўт қопида тоши борлар, шунингдек, панкреатитнинг ўткир даврида бўлганлар эҳтиёткорлик билан ишлатишлари керак.


Хулоса: Қўйтикан — бу шунчаки бегона ўт эмас, балки оёғимиз остида ўсиб ётган бебаҳо дорихонадир. Уни тўғри ишлатишни билиш саломатлик гаровидир.

Дўстларингизга ҳам юборинг: