Россияликларнинг ўзлари ёмон амалдорларга лойиқ – рус епископи (Видео)
Рус православ черкови вакили епископ Питирим: Россияликларнинг ўзлари ёмон амалдорларга лойиқ. Унинг таъкидлашича, халқ гуноҳ қилишдан қайтмаса, давлат бошқарувида ҳам муаммолар юзага келиши табиий. Питиримга кўра, одамлар тўғри яшашга интилмаса, ҳокимиятдан ҳам тўғри бошқарув кутиш қийин бўлади. Шунингдек, у тарих давомида «нотуғри йўлдан юрган халқлар» кўпинча заиф ҳокимият орқали жазоланиб келганини қайд этди.
