«Сен памперс тақиб юрардинг!» — Сардор Мамадалиев Шоҳжаҳон Жўраевни «ер тишлатди»! Ўзи муаммо нимада? (Видео)
Ўзбек шоу-бизнесида навбатдаги кескин қарама-қаршилик юзага келди. Хонанда Сардор Мамадалиев ўзининг Instagram саҳифасида ҳамкасби Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан анча кескин муносабат билдирди. Мамадалиев Жўраевнинг танқидларига жавобан унинг ёши ва тажрибасини эслатиб ўтган:
«Эй Шоҳжаҳон братишка, укажоним, мен қўшиқ айтишни бошлаганимда сен памперс тақиб юрар эдинг», — деб ёзган хонанда. Ҳозирда икки ижодкор ўртасидаги «даҳанаки жанг» ижтимоий тармоқ кузатувчилари диққат марказида бўлиб турибди.
