Шаҳзод “Gold” 3 йил 13 кунга қамалди… (видео)
Жорий йилнинг 17 март куни Тошкент шаҳар суди кассация инстацияси судида таниқли MMA жангчиси “Gold” Шаҳзод Узоқовга ҳукм ўқилди.
Узоқовнинг адвокати Шохрух Мирзабековнинг маълум қилишича, суд томонидан прокурор киритган кассация протести тўлиқ қаноатлантирилиб, озодликни чеклаш жазоси, озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, Узоқов 3 йил 13 кун муддатга озодликдан маҳрум этилган.
“Афсуски суд адолатли ўтмади. Адвокатлар томонидан тақдим этилган важлар умуман инобатга олинмади.
Протестда нима ёзилган бўлса худди шундай тартибда ҳукм чиқарилди. Биз тўхтаб қолмаймиз, курашишда давом этамиз”, – деди адвокат.
