Тошкентда ФВБ инспектори пора билан ушланди

Тошкентда ФВБ инспектори пора билан ушланди

ДХХнинг хабарига кўра, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасининг Юнусобод туман бўлими профилактика инспектори Олмазор туманида жойлашган хусусий клиникага оид масалада ваколатли ҳамкасблари орқали ижобий хулоса чиқариб беришни ваъда қилган. Шу мақсадда у жорий йилнинг февраль ойида МЧЖ раҳбаридан 6,5 миллион сўм олган.

Бироқ инспектор турли баҳоналар билан ваъдасини бажармасдан келган. Натижада фуқаро ундан берилган маблағни қайтаришни талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида инспектор аввал олган пулларини қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фуқаролардан шундай қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилиш сўралади. Мурожаат этувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: