«Уй бозори» янгиликлари: Нархлар кутилмаган томонга қараб кетди!

«Уй бозори» янгиликлари: Нархлар кутилмаган томонга қараб кетди!

Феврал ойида Ўзбекистонда уй-жой олди-сотди битимлари қарийб 4% га ошиб, 29,7 мингтани ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида қайд этилган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тузилган битимлар сони 7,2 мингтага кўпайиб, ўсиш суръати 32,4% ни ташкил қилди. Энг сезиларли ўсиш Навоий вилоятида қайд этилиб, кўрсаткич 53% га ошди. Шунингдек, Сирдарё вилоятида ўсиш 39% ни ташкил этди. Тошкент шаҳрида эса битимлар сони 49% га кўпайди.

Ўтган ойга нисбатан ҳудудлар бўйича энг юқори ўсиш Тошкент вилоятида кузатилиб, кўрсаткич 25% га ошди. Навоий вилоятида ўсиш 22,6% ни, Сирдарё вилоятида эса 13,% ни ташкил қилди. Феврал ойида барча битимларнинг қарийб учдан бир қисми пойтахт бозори ҳиссасига тўғри келди. Тошкент шаҳрида ой давомида олди-сотди битимлари ҳажми 1,4% га ошиб, тахминан 8,9 мингтани ташкил этди.

Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозорида бир квадрат метрнинг ўртача нархи ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 3,2% га ошди. Энг сезиларли нарх ўсиши Миробод туманида кузатилиб, кўрсаткич 7% ни ташкил этди. Шунингдек, Яккасарой туманида нархлар 5,6% га, Шайхонтоҳур туманида 5,4% га ва Чилонзор туманида 5,3% га ошди.

Тошкент шаҳрида янги уй-жойлар бозорида бир квадрат метрнинг ўртача нархи ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 11,5% га ўсди.

Нархларнинг энг юқори ўсиши Миробод туманида қайд этилиб, кўрсаткич 18% ни ташкил этди. Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида нархлар 15,4% га, Юнусобод туманида эса 15,2% га ошди.

Тошкентда ижара нархлари

Пойтахтда уй-жой ижарасининг ўртача нархи ўзгаришсиз қолиб, бир квадрат метр учун тахминан $8,7 ни ташкил этди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ижара нархлари 8% га ошган.

Февраль ойида пойтахтнинг марказий туманларида ижара нархлари нисбатан юқори бўлиб қолмоқда. Жумладан, Миробод, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларида ижара нархи бир квадрат метр учун тахминан $11 атрофида бўлган.

Шу билан бирга, ўтган йилга нисбатан ижара нархлари ўсиш суръати Яшнобод туманида 16%, Сергели туманида 13%, Юнусобод туманида 12%, Олмазор туманида 11% ва Шайхонтоҳур туманида 10% даражасида қайд этилди.

Иккиламчи уй-жой бозори

Ой якунларига кўра, иккиламчи кўчмас мулк бозорида нархлар ўсиш суръатининг бироз секинлашгани кузатилди. Шу билан бирга, пойтахтда февраль ойида нархлар мўтадил ўсиб, тахминан 1% ни ташкил этди.

Айни пайтда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан иккиламчи уй-жой нархлари ўртача ҳисобда қарийб 9% га ошган.

Йил давомида нархлар ўсишининг энг юқори суръатлари Сурхондарё вилоятида қайд этилди, бу ерда кўрсаткич 22% га ошган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида ўсиш 19,3% ни, Жиззах вилоятида 16,3% ни ташкил этди. Қорақалпоғистон Республикасида эса нархлар 15,9% га ошган.

Аввалроқ Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилиши ҳақида хабар берилганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: