Абдуқодир Ҳусановнинг «Реал»га қарши ўйинидаги энг «қайноқ» лавҳалар (Видеофакт)
«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси доирасида «Реал»га қарши майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Мезбонлар сафида Абдуқодир Ҳусанов учрашувни тўлиқ ўтказди. Sofascore нашри унинг ўйинини 7,2 баллга баҳолади. Қайд этилишича, бу кўрсаткич «Манчестер Сити» ҳимоячилари орасида энг юқориси бўлди.

