Андижонлик эркак 11 давлатни ПИЁДА босиб ўтиб, Мадинага кириб борди (Видео)

Андижонлик эркак 11 давлатни ПИЁДА босиб ўтиб, Мадинага кириб борди (Видео)

Ўзбекистонлик зиёратчи ирода ва эътиқоднинг ноёб намунасини кўрсатиб, Андижондан Мадина шаҳригача бўлган масофани пиёда босиб ўтди. Умра зиёратини адо этишни мақсад қилган ҳамюртимиз 11 та давлат чегарасини кесиб ўтиб, белгиланган манзилга етиб борган.

Маълумотларга кўра, мазкур машаққатли сафар жами 128 кун давом этган. Турли иқлим шароитлари ва синовларни енгиб ўтган зиёратчи айни дамда Мадинаи Мунавварада бўлиб турибди. У зиёрат амалларини якунлаб, навбатдаги манзил — муқаддас Макка шаҳри сари йўлга чиқишга ҳозирлик кўрмоқда.

Ушбу сафар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди ва кўплаб инсонлар томонидан чинакам матонат намунаси сифатида эътироф этилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: