АҚШ авиаташувчиси USS Gerald R. Ford’да ёнғин 30 соатдан зиёд давом этган

АҚШ авиаташувчиси USS Gerald R. Ford’да ёнғин 30 соатдан зиёд давом этган

Авиаташувчида ёнғин 30 соатдан ортиқ давом этиб, 600дан зиёд ҳарбий ўз каюталарини тарк этишга мажбур бўлди, камида икки киши жароҳатланди.

Ёнғин кеманинг кир ювиш бўлимида бошланган, натижада экипажнинг кўп аъзолари ухлаш жойлари ва кир ювиш жойларисиз қолди.

Кема аллақачон 10 ойдан ортиқ узлуксиз хизматда ва ОАВ маълумотларига кўра, миссия бир йилга узайтирилиши мумкин, бу эса шунга ўхшаш операцияларнинг оддий муддатларидан анча узоқ ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: