АҚШнинг яна битта элчихонси вайронтахтага айланди!..
Ироқ пойтахти Бағдоддаги Америка элчихонаси учувчисиз учиш аппаратлари (БПЛА) томонидан оммавий ҳужумга учради. Бу ҳақда 18 март куни Tasnim агентлиги хабар берди.
«Бағдодда портлашлар содир бўлгани хабар қилинмоқда», — дейилади агентликнинг Telegram-каналида.
Ироқда АҚШ ва Исроил авиацияси учун осмонни ёпиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Аввалроқ Бағдод Россиянинг С-400 каби зенит-ракета мажмуаларига қизиқиш билдирган эди.
Shafaq News порталининг 16 март куни берган хабарига кўра, АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига ракета ҳужуми ҳам уюштирилган. Таъкидланишича, элчихона биноси шаҳар марказидаги яхши қўриқланадиган «яшил ҳудуд»да жойлашган.
