Битирувчилар учун 3 йиллик мажбурий ишлаб бериш бекор қилиниши мумкин
Олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида ўқиган битирувчилар учун амалдаги тартибга ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.
Қарор лойиҳасига кўра, “камида 3 йил ишлаб бериш” мажбуриятини бекор қилиш назарда тутилган.
Янги тартибда ишлаб бериш муддати ҳар бир таълим йўналишининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ваколатли орган томонидан алоҳида белгиланади.
Шунингдек, ишга тақсимлаш тизими қайта кўриб чиқилиб, айрим тушунчалар аниқлаштирилмоқда.
