Эронда «Исроил жосуси» деб айбланган шахсга нисбатан ўлим жазоси ижро этилди. У «Моссад» разведка хизмати билан ҳамкорлик қилган

Эронда «Исроил жосуси» деб айбланган шахсга нисбатан ўлим жазоси ижро этилди. У «Моссад» разведка хизмати билан ҳамкорлик қилган

Эрон ҳукумати «Исроил фойдасига жосуслик қилиш»да айбланган Курош Кейвонийни қатл этди. Бу ҳақда мамлакат суд ҳокимиятига қарашли Mizan ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, бу Эрон ва Исроил ўртасидаги сўнгги ҳарбий тўқнашувлар бошланганидан бери расман эълон қилинган илк қатл ҳисобланади. Кейвоний Исроилнинг «Моссад» разведка хизмати билан ҳамкорликда ва Эроннинг стратегик муҳим объектлари ҳақидаги маълумотларни уларга етказишда айбдор деб топилган. Тергов хулосасига кўра, у Европанинг олтита давлатида ҳамда Исроил ҳудудида махсус тайёргарликдан ўтган ва разведка агентлари билан учрашган. Кейвоний ўтган йилнинг июнь ойида, Эрон ва Исроил ўртасидаги «12 кунлик уруш» даврида ҳибсга олинган эди. Расмий Теҳрон ушбу қатлни давлат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги қатъий чора сифатида тақдим этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: