Фирибгарлар, қасамхўрлар, мошенниклар тўлиб-тошиб кетган!..
Истанбулдаги фирибгарлар сайёҳларга гўёки «бепул» совғалар таклиф қилиш орқали уларни алдашга уринишлари мумкин, бундан ташқари бошқа кўплаб усуллар ҳам мавжуд. Туркиялик хавфсизлик бўйича эксперт, истеъфодаги полициячи Мустафа Бёгюрджю шундай дейди.
«Истанбулда сайёҳларни алдашнинг оммабоп усуллари қаторига «пойабзал тозаловчи» томонидан атайлаб тушириб қолдирилган чўтка, турли қарта ўйинлари, сохта гидлар ёки кейинчалик катта миқдорда пул талаб қиладиган сохта «ёрдамчилар» киради. Бундан ташқари, кўчада «бепул» совға — масалан, гул, байроқча ёки билакузук бериш орқали алдаш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Сизга бу совғани беришади, лекин пул олгунча сиздан тинчишмайди», — деди эксперт.
Шунингдек, экспертнинг таъкидлашича, такси ҳайдовчилари нақд пул билан тўлов қилиш вақтида мижоз гўёки қалбаки ёки йиртилган купюра берганини даъво қилишлари мумкин. Жамоат транспортида эса фирибгарлар транспорт картасини тўлдириш вақтида сайёҳнинг картасини ўзлариникига алмаштириб қўйишга улгуришади. Баъзида фирибгарлар ҳаётида биринчи марта кўриб турган сайёҳларга тезкор «дўстлик» таклиф қилиб, уларни барларга бошлаб боришади ва у ерда кейинчалик муаммоли вазиятлар юзага келади.
