Интернетдаги қонунбузарликлар учун янги жавобгарликлар жорий этилмоқда

Интернетдаги қонунбузарликлар учун янги жавобгарликлар жорий этилмоқда

Депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган қонун лойиҳасига кўра, интернетдаги қатор хатти-ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Янги тартибга кўра жавобгарлик қўлланади:
➖ интернет орқали уятли сўзлар ишлатиш, ҳақорат қилиш ёки шахснинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш;
➖ чет элдаги қуролли тўқнашувларда иштирок этишни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш ёки реклама қилиш;
➖ ўзи содир этган қонунбузарликни видео ёки бошқа шаклда интернетга жойлаш ва оммалаштириш.

📄 Ҳозирча ҳужжат Қонунчилик палатасида қабул қилинган, Сенат кўриб чиқишига юборилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: