Босар-тусарини билмай қолган Исроил армияси БМТ кучларига зарба берди!..

Босар-тусарини билмай қолган Исроил армияси БМТ кучларига зарба берди!..

Яна бирортанг чиқиб олиб «ғиди-биди» қилиб юрма!.. Биласан-а, мени?!

Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ливан жанубидаги БМТ позицияларига танкдан ўт очганини расман тан олди. Ушбу «хато» оқибатида Ганадан келган тинчликпарвар кучлар (миротворлар) жароҳатланган.

🛑 ВОҚЕА ТАФСИЛОТЛАРИ:

Исроил армияси чоршанба куни берган баёнотига кўра, 6 март куни юз берган даҳшатли воқеа «хатолик» оқибати бўлган. Исроил танклари БМТнинг UNIFIL кучларини танкка қарши ўт очган душман гуруҳи деб ўйлаб, уларга қарата тўғридан-тўғри зарба берган.

🔍 ТЕКШИРУВ НАТИЖАЛАРИ:

  • БМТ хулосаси: Ғарбий ҳарбий манбаларнинг Reuters агентлигига маълум қилишича, тергов Исроилнинг айбини тўлиқ исботлаган.

  • Зарба нуқтаси: Ливан жанубидаги «Ал-Қауза» базасига Исроил жанговар танкларидан учта тўғридан-тўғри зарба берилган.

  • Ҳолат: Бу БМТ миротворлари билан боғлиқ биринчи кўнгилсиз воқеа эмас. Ваҳоланки, ушбу миссия жорий йил охиригача якунланиши керак эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: