Жуда нозик ва билишимиз керак бўлган нарса
Намозда Каъбатуллоҳ ёнида нега бу жой бўш қолади?
Кўплаб ҳожилар намоз пайтида Каъбатуллоҳ ёнидаги шу бўш жойни кўриб, нима учун у ерда ҳеч ким турмаганига ҳайрон бўлишади.
Бу жой Рукнул Ямоний билан Ҳажарул Асвад ўртасида жойлашган.
Имом намозни шу томонга қараб, тўсиқ панжара ортидаги жойда туриб адо этади.
Шу сабабли хизматчилар бу ҳудудни бўш сақлашади —
ҳеч ким имомнинг олдида намоз ўқиб қолмаслиги учун.
Аммо жуда катта тирбандлик пайтларида бу бўш жой ҳам тўлиб қолишини кўриш мумкин.
Бу одатда бошқа жой қолмаганида содир бўлади. Ўша вақтда имом Каъбатуллоҳни ёнига келиб имомчиликка ўтади.
Масжидул Ҳаромдаги кўп ҳожилар ҳатто сезмайдиган нозик тафсилотлардан бири шу.
Сиз Каъбатуллоҳ ёнида намоз ўқиганингизда бу бўш жойни аввал пайқаганмисиз?
Умида Абдуқодирова
