Устимга тупроқ тортишганларида!..

Устимга тупроқ тортишганларида!..

Вафот этганимда устимга тупроқ тортишиб ва ҳамма кетиб бўлса ҳам, одамлардан орқада қолиб, мени ташлаб кетишга юраги бўлмай қабрим тепасида яна бироз ўтирадиган, гуноҳларимни кечиришини Аллоҳдан сўрайдиган инсоним бормикан…
Бир кун келиб мен ўша қоронғу қабрга кирсам, энг яқин инсонларимнинг уч кундан кейин кўзларидаги ёшлари қуриса, йилда бир марта туғилган кунимда бир пайтлар мен ҳам улар орасида бўлганимни эсласалар, кунларнинг бирида ҳаққимга Қуръон ўқиш учун мозорга келиб, ҳатто қабримни тополмасалар, Сен ўшанда худди ҳозиргидек мени ёлғиз ташлаб қўймагин, Роббим..
Дўстларингизга ҳам юборинг: