УЯТ ҲАМ, АНДИША ҲАМ ЭСДАН ЧИҚДИ! Наврўз тадбирида Ҳамдам Собировга «ёпишиб» олган қиз ҳаммани ШОККА туширди! (ВИДЕО)
Наврўз сайиллари ва байрам концертлари нафақат қувонч, балки ақлбовар қилмас воқеалар билан ҳам эсда қолмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода санъаткор Ҳамдам Собировнинг ашаддий мухлисаси этика ва одоб қоидаларини унутиб, хонандага кутилмаган тарзда «ҳужум» қилгани акс этган. Байрам тадбирларидан бирида саҳнага яқинлашган қиз хонанда билан селфи тушиш мақсадида унга қаттиқ «ёпишиб» олди. Вазият шу даражага етдики, атрофдагилар ва хавфсизлик ходимлари қизни санъаткорнинг ёнидан базўр ажратиб, ортига суриб юборишга мажбур бўлишди. Кўпчиликни ҳайратга солган жиҳат қизнинг ҳеч кимга эътибор бермай, ҳатто қаршиликларга қарамай Ҳамдам Собировни қўйиб юбормасликка уриниши бўлди.
