1 апрелдан эскроу комиссиялари белгиланди
1 апрелдан бошлаб эскроу тизими орқали битимлар учун комиссиялар жорий этилади:
– кўчмас мулк бўйича — 206 000 сўмгача (БҲМнинг 50%);
– автотранспорт бўйича — 103 000 сўмгача (БҲМнинг 25%).
Агар харидор ва сотувчи битта банкда бўлса — комиссия бир марта олинади, турли банкларда бўлса — ҳар бири ярмидан ошмаган қисмни олади.
Битим бекор қилинса — маблағ тўлиқ харидорга қайтарилади.
Ушбу чекловлар фақат давлат улуши бор банкларда амал қилади, қолган банкларда комиссиялар ички тарифга қараб белгиланади.
