Анқара Вашингтон ва Теҳрон ўртасида воситачилик қилишга тайёр

Анқара Вашингтон ва Теҳрон ўртасида воситачилик қилишга тайёр

Туркиянинг АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларни қайта тиклаш бўйича таклифи ўз кучида қолмоқда.

«Туркия томонининг АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларни қайта тиклаш бўйича таклифи ўз кучида қолмоқда», — деб хабар берди Туркия Президенти маъмурияти РИА Новости агентлигига.

Анқарадагиларнинг қўшимча қилишича, улар ушбу ташаббус бўйича Яқин Шарқ мамлакатлари билан биргаликда ишлашни давом эттириш ниятидалар. Бундан кўзланган мақсад — кескинликни камайтиришга кўмаклашиш ва томонларни мулоқотга қайтаришдир.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: