АҚШда эркакни ишини қилиб юрган қизимиз!.. (видео)
У сира тиним нималигини билмас экан. Илигида бор эканда. Бир ўзи битта «тракт» (энди бу мошинни номини айтиш осон, аммо уни бошқариш, унча-мунча эркакни қўлидан келамайди) «судраб» ҳали АҚШнинг шимолига кетади, ҳали жанубига йўл олади. Бир қарасангиз, океанининг ўртасидаги оролда пайдо бўлиб қолади… Тўғри, меҳнатни ҳеч ёмон жойи йўқ. Бунинг устига у қилаётган иш мутлақо ҳалол. Бироқ «но», томони қиз болани иши эмасда. Қиз бола кечани кеча, кундузни демай у ёқдан бу ёққа юк мошинасини ҳайдаб юрмайди-да. Қиз бола, уйда ўтиради. Қиз бола уйнинг бекаси бўлади. Агарчи, қиз бола зиммасига мана шундай оғир меҳнатни олган экан, биз эркакларни «уриб» кетибди!..
