Бу фалокат, зулм белгиси!.. (видео)
Гўёки мени ҳам ёнимга бир рўмол келиб тушгандай бўлди, минг афсус
Бош рўмол ерга улоқтирилганда нимани англатади ?
Айрим ҳолатларда мусулмон аёллар томонидан бош рўмолни ерга қўйиш ёки улоқтириш рамзий ҳаракат сифатида талқин қилинади. Бу ҳаракат одатда эркакларни масъулият, ҳимоя ва жамият олдидаги бурчлар ҳақида ўйлашга чақирув сифатида изоҳланади.
Яқинда Туркияда Қадр кечаси муносабати билан Фотиҳ масжидида айрим аёллар томонидан шундай рамзий эътироз намойиш қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Масжидул Ақсо ва бугунги ҳолат
Маълумотларга кўра, сўнгги кунларда Масжидул Ақсо атрофидаги вазият сабабли ибодат қилишда чекловлар кузатилмоқда. Бу ҳолат турли жамоатчилик ва мусулмонлар орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Салоҳиддин Айюбий давридаги воқеага боғлиқ бу урф одат.
Тарихда келтирилишича,
бир гуруҳ муслима аёллар душман зулмига учраганида:
улар ўзларининг рўмолларини ва бош кийимларини отиб,
ёрдам сўраб фарёд қилганлар.
Бу ҳолат Салоҳиддин Айюбий раҳимаҳуллоҳга етказилганда, у зот: буни оддий нарса эмас, балки умматнинг номуси поймол бўлаётганининг белгиси деб тушунган.
