Шавкат Мирзиёев Самарқандда $2,4 млрдлик 53 та лойиҳани ишга туширди
Президент рамзий тугмани босиб, Россия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, БАА ва Австрия билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни ишга туширди.
Шунингдек, Россия, Туркия, Хитой, БАА, Эрон, Япония, Жанубий Корея ва Нидерландия иштирокидаги $4,6 млрдлик 53 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланди.
Бу лойиҳалар ишгу тушиши ҳисобига 18 мингта иш ўрни очилади, 13 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, $700 млнлик экспорт таъминланади.
