Сўнгги беш йилда мамлакатда электрон тижорат бозори 22 баробарга ўсган

Сўнгги беш йилда мамлакатда электрон тижорат бозори 22 баробарга ўсган

Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш департаменти раҳбари маълум қилди.

@SputnikUzbek мухбирига кўра, 2020 йилда бозор ҳажми 1 млрд 3 млн сўмни ташкил қилган, 2025 йилда эса бу кўрсаткич 22 млрд сўмдан ошган.

Шунингдек, раҳбарга кўра, электрон савдонинг чакана товар айланмасидаги улуши 2020 йилдаги 0,5% дан 2025 йилда кутилган 4,6% гача ошган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: