«Йўқ дедим, мени тинч қўйинг!..»

«Йўқ дедим, мени тинч қўйинг!..»

 Истанбулда ва Туркия курортларида фирибгарларга дуч келган сайёҳлар хушмуомалалик кўрсатмасликлари керак. Бунинг ўрнига хизматлардан қатъий ва баланд овозда воз кечиш ҳамда атрофдагиларнинг эътиборини тортган ҳолда полиция билан қўрқитиш лозим. Бу ҳақда хавфсизлик масалалари бўйича туркиялик эксперт, истеъфодаги полициячи Мустафа Бёгюрджю  маълум қилди.

Экспертнинг сўзларига кўра, агар фирибгарлар бирор хизматни мажбурлаб ўтказса ёки гўёки «бепул» совға учун пул талаб қилса, жумладан, сайёҳни жисмонан тўхтатиб қолса, одамлар гавжум жойга, иложи бўлса, кузатув камералари остига ўтишга ҳаракат қилиш керак.

«Баланд ва аниқ овозда: „Йўқ дедим, мени тинч қўйинг, бу фирибгарлик“, деб айтинг. Буни инглиз ёки ҳатто рус тилида айтиш мумкин. Хушмуомала бўлиш шарт эмас — акс ҳолда, муқаррар равишда жиноятчилар тузоғига тушасиз», — деди Бёгюрджю.

Таҳдид ёки жисмоний зўравонлик ҳолатларида Туркия телефон рақамидан зудлик билан 112 фавқулодда хизматига қўнғироқ қилиш, ҳодисадан сўнг эса яқин атрофдаги полиция бўлимига ёки 153 рақами орқали сайёҳлик полициясига мурожаат қилиш зарур. «Баъзи ҳолларда меҳмонхона ходими, гид ёки таржимонга мурожаат қилиш ҳам мулоқотда ёрдам беради», — дея қайд этди эксперт.

У ҳамён ва банк карталарини кўз-кўз қилмасликни тавсия этади. Фирибгарликни исботлаш учун видеоёзув, харитадаги тахминий манзил ва иложи бўлса, гувоҳлар топиш лозим.

«Воқеа содир бўлаётган пайтда видеога олиб: „Мен бу хизматни талаб қилмаганман, у менга мажбурлаб ўтказилди ва кейин пул тўлашга мажбур қилишди“, деб айтишингиз асосий далил бўлади», — дея тушунтирди Бёгюрджю.

Дўстларингизга ҳам юборинг: