Зеленский: «Украина ва АҚШнинг музокараларидаги пауза тугатилиши керак…»

Зеленский: «Украина ва АҚШнинг музокараларидаги пауза тугатилиши керак…»

Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича музокара гуруҳлари 21 март куни Қўшма Штатларда учрашиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский кечки баёнотида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари Рустем Умеров, Украина президенти девони раҳбари Кирило Буданов, девон раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кислица ва депутат Давид Арахамиядан иборат Украина делегацияси аллақачон америкалик музокарачилар билан учрашиш учун йўлга чиққан.

«Музокаралардаги пауза тугатилиши керак… Америка томонидан Россиянинг Украинага қарши урушини тугатиш учун мавжуд музокара форматлари доирасида ишлашни давом эттиришга тайёрлиги ҳақида сигналлар келмоқда. Украина музокара гуруҳининг сиёсий қисми аллақачон йўлга чиққан; биз шу шанба куни Қўшма Штатларда учрашишни кутмоқдамиз», деди Зеленский.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: