10 кунли чақалоқни ҳам ўлдиришди-я!!!

10 кунли чақалоқни ҳам ўлдиришди-я!!!

Теҳронда фожиа: Ҳаво ҳужуми оқибатида етти нафар бола ҳалок бўлди

Эрон Ислом Республикаси пойтахти Теҳрон шаҳридаги турар-жой биносига уюштирилган ҳужум натижасида етти нафар бола қурбон бўлди. Бу ҳақда 21 март куни «Mehr» агентлиги хабар берди.

Воқеа тафсилотлари:

  • Ҳужум нуқтаси: Нашрнинг Telegram-каналида тарқатилган маълумотга кўра, бомбардимон Теҳроннинг шарқий қисмидаги аҳоли яшаш биносига йўналтирилган.

  • Энг кичик қурбон: Ҳалок бўлганлар орасида эндигина дунё юзини кўрган, бор-йўғи 10 кунлик бўлган чақалоқ ҳам борлиги айтилмоқда.

  • Талофатлар: Ҳужум оқибатида турар-жой биноси жиддий зарар кўрган, қурбонлар сони ортиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти.

Халқаро ҳамжамият мум тишлаган. Агар улар бирор нима дейдиган бўлишса бошларига балолар ёғилишидан қўрқишади!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: