АҚШ санкцияларига қарамай, нефть ва газ ортилган Россия кемалари Кубага йўл олди

АҚШ санкцияларига қарамай, нефть ва газ ортилган Россия кемалари Кубага йўл олди

Нефть ва газ ортилган Россия кемалари АҚШ босими ва санкцияларига қарамай, Кубага йўл олди.

Унинг маълумотларига кўра, етказиб беришлар Кубадаги энергетика инқирози шароитида амалга оширилмоқда, Куба яқинда бутун мамлакат бўйлаб электр ва бир неча ой давомида ёнилғи таъминотидан узилишини бошдан кечирди.

Қўшимча таъминот шифохоналар, транспорт ва кундалик ҳаёт тарзига таъсир ўтказган ресурс танқислигини юмшатишга ёрдам беради, деб хабар берди lenta.ru.

Аввалроқ The New York Times (NYT) АҚШ Куба Президенти Мигель Диас-Канелнинг истеъфосини талаб қилгани ҳақида хабар берган эди. Вашингтондаги расмийлар бу қадам музокаралар жараёнида сезиларли ютуқларга эришишга имкон беради, деб ҳисоблашади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: