Бирга бир яна худди шундай бўлар эди!..
Инсоним!!!!Орқага қайтганингда нимани ўзгартирардинг?
Агар сенга имкон берилса… Ҳаёт китобингни ёпиб, уни энг биринчи саҳифасидан қайта ёзишни бошласанг… Яна шу кунги ҳолатингга келишни хоҳлармидинг?
Яна ўша одамларга ишониб, яна ўша пандларни ермидинг?
Яна ўша хатоларни қилиб, яна ўша совуқ кечаларда ёлғиз қолишни танлармидинг?
Ёки… ҳаммасини бошқача қилармидинг?
Лекин, тўхта!
Бир сонияга ўйлаб кўр: Сени бугунги кучли, сабрли ва теран англайдиган «Сен» қилган нарса — ўша сен қайтишни истамаган оғриқларинг эмасми? Агар ўша яралар бўлмаганида, сен ҳозиргидек Қалб Эгасини таний олармидинг?
-Агар Аллоҳ сени қайта яратса ва тақдирингни ўзингга танлатса, сен яна ҳозирги тақдирингни танлаган бўлардинг. Чунки У сенга сен ўзингга раҳм қилгандан кўра кўпроқ Раҳмлидир.
Эй қадрдоним, савол билан ўзингни қийнама. «Агар…» деган сўз шайтондандир. Сен «Шукр» деган сўзга ёпиш. Чунки сени шу кунгача олиб келган Зот, буёғига ҳам ташлаб қўймайди.
Сен-чи? Сен яна шу йўлни босиб ўтишга рози бўлармидинг ёки ҳаммасини ўчириб ташлармидинг?
