ЭРОНДА ТАРИХДАГИ ЭНГ ЙИРИК БАНКНОТА МУОМАЛАГА ЧИҚАРИЛДИ!

ЭРОНДА ТАРИХДАГИ ЭНГ ЙИРИК БАНКНОТА МУОМАЛАГА ЧИҚАРИЛДИ!

Эрон ва АҚШ-Исроил ўртасидаги қонли тўқнашувлар фонида Теҳрон ўз тарихидаги энг йирик — 10 миллион риаллик ($7,6) банкнотани муомалага чиқарди. Бу ҳақда нуфузли Financial Times нашри хабар бермоқда.

Нақд пул учун узун навбатлар ва тизимдаги узилишлар

Янги пушти рангли банкнотада IX асрга оид Язд шаҳридаги Жоме масжиди, орқа томонида эса 2500 йиллик Бам қалъаси тасвирланган. Ушбу янги пул шу йилнинг февраль бошида чиқарилган 5 миллион риаллик банкнота ўрнини эгаллади.

Мамлакат бўйлаб банкоматлар олдида улкан навбатлар юзага келган. Эронликлар электрон тизимлар ишдан чиқишидан қўрқиб, бор пулларини нақдлаштиришга уринмоқда. Бунга сабаб — Исроилнинг Эрон инфратузилмасига, жумладан, энг йирик давлат банкларидан бири бўлган «Сепах» биносига берган зарбаларидир.


ЕВРОПАНИ ЯНГИ ЭНЕРГЕТИКА ИНҚИРОЗИ ҚАМРАБ ОЛМОҚДА: ГАЗ НАРХИ 35 ФОИЗГА САКРАДИ!

Эроннинг Қатардаги QatarEnergy объектларига ҳужуми жаҳон бозорини остин-устун қилиб юборди. Bloomberg агентлигининг ёзишича, Европа бозорида суюлтирилган табиий газ (СТГ/СПГ) нархи бирданига 35 фоизга кўтарилган.

Даҳшатли рақамлар:

  • Қатарнинг йўқотиши: Эрон ҳужумлари туфайли Қатар экспорт қувватининг 17 фоизини йўқотди. Бу мамлакат йиллик даромадининг 20 миллиард долларга қисқаришини англатади.

  • Глобал хавф: Ҳозирда жаҳон бозори дунё газ заҳирасининг бешдан бир қисмини таъминловчи энг муҳим марказнинг узоқ муддатли тўхташига тайёргарлик кўрмоқда.

Европа Иттифоқи янги ва шафқатсиз энергетика инқирози остонасида турибди. Теҳроннинг Қатардаги газ инфратузилмасига зарбаси нафақат минтақа, балки бутун дунё иқтисодиётига берилган оғир зарба бўлди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: