ЭРОННИНГ БРИТАНИЯ БАЗАСИГА ЙЎЛЛАГАН ЗАРБАСИ — ЕВРОПА УЧУН ДАҲШАТЛИ ОГОҲЛАНТИРИШ: «ЭНДИ НАВБАТ СИЗЛАРГА!»
Эрон Қуролли кучларининг Ҳинд океанидаги Британия ҳарбий базасига берган ракета зарбаси нафақат Лондон, балки бутун Европа Иттифоқи учун «кескин ва ваҳимали сигнал» бўлди. Бу ҳақда Жануби-Шарқий Норвегия университети профессори Гленн Дизен баёнот берди.
«Европа энди Эрон ракеталари нишонида!»
Профессор Дизеннинг таъкидлашича, Теҳроннинг ракета салоҳияти Ғарб тахмин қилганидан анча юқори ва хавфлироқ бўлиб чиқди.
«Агар Эрон Ҳинд океанининг марказида жойлашган Диего-Гарсия базасига зарба беришга қодир бўлса, демак, бутун Европа аллақачон Эрон ракеталарининг тўғридан-тўғри нишонига айланиб бўлган», — деб ёзди эксперт ўзининг «X» (собиқ Twitter) саҳифасида.
Олимнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи урушга аралашишдан олдин Теҳроннинг ҳарбий қудратини жиддий ҳисобга олиши шарт. У АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги қонли тўқнашувни дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирди.
4000 километрлик масофа ва илк бор қўлланган баллистик ракеталар
Машҳур The Wall Street Journal (WSJ) нашрининг хабар беришича, Эрон ўз ҳудудидан қарийб 4000 км узоқликда жойлашган Америка-Британия қўшма базасига қарата иккита ўрта масофали баллистик ракета учирган.
Бу Эрон тарихида баллистик ракеталарнинг илк бор бундай узоқ масофадаги реал жанговар шароитда қўлланилишидир. Хабарларга кўра:
-
Ракеталардан бири парвоз пайтида носозлик туфайли ишдан чиққан;
-
Иккинчисини АҚШ ҳарбий кемаси SM-3 ракетаси билан тутишга уринган, бироқ нишон уриб туширилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Хулоса битта: Эрон ўзининг энг узоқ масофали «қўлларини» кўрсатди. Бу зарба Ғарб давлатларини чуқур саросимага солиб қўйди.
