Ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига салбий таъсир қилмоқда

Ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига салбий таъсир қилмоқда

2026 йилги World Happiness Report 2026да таъкидланишича, ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳисобот муаллифларига кўра, сўнгги 15 йил ичида ёшлар ўртасида бахт ва қониқиш даражаси анча пасайган. Бу ҳолат, асосан, ижтимоий тармоқлардан ортиқча фойдаланиш билан боғланмоқда. Мутахассислар бундай таъсирни “аҳоли миқёсида зарар” деб баҳоламоқда.

Шу билан бирга, ҳисоботда Финляндия кетма-кет тўққизинчи йил дунёда энг бахтли мамлакат сифатида эътироф этилгани қайд этилган.

Муаллифлар ёшлар ўртасидаги фаровонлик пасайиши глобал тенденцияга айланаётганини ва бу ҳолат ижтимоий, психологик ҳамда иқтисодий омиллар билан боғлиқ эканини таъкидлашган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: