Во-о, роса мазза қиладиган кунлар келаяпдида!..

Во-о, роса мазза қиладиган кунлар келаяпдида!..

Ўзбекистонда ҳақиқий баҳор ҳавоси: Ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

Республика ҳудудига илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келмоқда. Яқин кунларда юртимизда ҳаво ҳароратининг сезиларларли даражада кўтарилиши ва айрим ҳудудларда баҳорги ёмғирлар ёғиши кутилмоқда.

📅 Кунлик об-ҳаво прогнози:

  • 21 март (Наврўз байрами): Республиканинг катта қисмида ёғингарчиликсиз, очиқ ҳаво кузатилади. Фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат: +20…+25°C.

  • 23–24 март: Қорақалпоғистон ва Хоразмдан ташқари барча ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат айрим жойларда +28°C гача кўтарилади.

  • Тунги ҳарорат: Кечалари ҳаво нисбатан илиқ бўлиб, +7…+12°C атрофида бўлади.

🏙 Пойтахтда вазият:

Тошкент шаҳрида байрам куни (21 март) ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +21…+23°C илиқ бўлади. Иш ҳафтасининг бошида (23-24 март) эса қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.


⚠️ Муҳим огоҳлантириш!

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик сабабли сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи бор. Шу сабабли дам олишга чиқувчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: