Хўп, шунга нима қилибди?! Шу билан осмон узилиб ерга тушибдими?!

Хўп, шунга нима қилибди?! Шу билан осмон узилиб ерга тушибдими?!

Ҳа, Тошкентдан 500 мингта машина чиқиб кетибди. Бу воқеа бир кунда содир бўлибди. Кўчалар, метро ва жамоат транспорти бўшаб қолибди. Шаҳар ҳувиллаб қолганмиш… Ҳатто шу даражада ҳувиллабдики, одам юрса қўрқармиш… Бундай гаплар ваҳимачиларнинг навбатдаги уйдирмаларидан бошқа ҳеч нарса эмас. Бу ажабланарли ҳолат ҳам эмас. Агар пойтахт Самарқанд бўлганида ҳам худди шу аҳвол кузатиларди. «Ҳаво тозаланиб қолди, кетганлар қайтиб келмасайди» қабилидаги фисқу фасодлар ҳам тарқаб улгурибди.

Агар вилоятликлар қайтиб келишмаса, аслида ҳеч нарса ўзгармайди. Худди улар вилоятларига борганларидан кейин ҳеч нима ўзгармагани каби… Бир-икки кун қандайдир безовталик сезилгандай бўлади. Аслида эса у ҳам бўлмайди, шунчаки сизга шундай туюлади. Кейин яна ҳаммаси дарров ўз изига тушади.

Фақат жамоат транспортида одам камайиб, компаниялар зарарга ишлай бошлашини, дўконлардаги маҳсулотлар сотилмай туриб қолишини инобатга олмаса… Бу ҳам аста-секин жойига тушади. Чунки дўконларга камроқ маҳсулот қўйилади, асосий эътибор маҳсулотларни вилоятларга жўнатишга қаратилади. Биттагина ижобий ўзгариш ҳавода бўлиши мумкин, унда ҳам машиналар камлиги ҳисобига. Яна уй-жой масаласида ҳам ўзгариш бўлади, чунки харидор кескин камайиб кетади. Натижада эса қурувчи компаниялар банкротга учрайди ва ҳоказо…

Хуллас, ҳеч қанақа ваҳимага берилмасдан, фисқу фасод тарқатмасдан, жимгина ҳаётингизни давом эттиринг. Умрингизга ачининг, унинг ҳар лаҳзаси бебаҳо. Чунки умрнинг бозори йўқ, у ҳеч қаерда сотилмайди. Ўтган лаҳзалар эса ортига қайтмайди. Уни шунчаки бекорга йўқотган бўласиз. Тамом!

Ҳаммага байрам муборак бўлсин!

Дўстларингизга ҳам юборинг: