Бобо ва бувилар набираларига қарагани учун “ойлик” оладиган замонга ҳам етиб келдикми?

Бобо ва бувилар набираларига қарагани учун “ойлик” оладиган замонга ҳам етиб келдикми?

Жанубий Кореяда бобо ва бувиларга невараларига қарагани учун 200 доллар тўланади, — Independent.

Мамлакат оилани қўллаб-қувватлаш дастурини ишга туширмоқда. Тўловлар энага ёки болалар боғчаси ўрнига қариндошлар болаларга қараса амалга оширилади.

Масалан, Жежу оролида тўловлар март ойида бошланган. Шунга ўхшаш дастур Сеулда 2023-йилдан бери амал қилиб келмоқда: агар бобо ёки бошқа қариндош ойига камида 40 соат болага қараса, улар тахминан 200 доллар олади. Дастур демографик инқироз туфайли жорий этилмоқда. Жанубий Кореяда туғилиш даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири мавжуд.

Дўстларингизга ҳам юборинг: