«Дунё сени топтаса ҳам, сен унга соя бўл…»

«Дунё сени топтаса ҳам, сен унга соя бўл…»

«Инсон токи ер каби бўлмагунча ҳақиқий ориф (билим соҳиби) бўлолмайди — зеро, унинг устидан солиҳлар ҳам, гуноҳкорлар ҳам бирдек қадам босиб ўтади; токи булут каби бўлмагунча — у ҳар бир нарсага соя беради; токи ёмғир каби бўлмагунча — у яхши кўрадими-йўқми, ҳар қандай нарсани бирдек суғоради».

Боязид Бистомий


Бадиий ва услубий талқин:

«Инсон ҳақиқий маърифатга эришиши учун учта сифатга эга бўлиши лозим:

  1. Ер каби тавозели бўлиш: Ер ўзининг устидан ўтган яхшини ҳам, ёмонни ҳам бирдек кўтаради.

  2. Булут каби саховатли бўлиш: Булут ўзининг соясини ҳеч кимдан аямайди.

  3. Ёмғир каби беғараз бўлиш: Ёмғир ўзи суядиган ва суймайдиган ерларга ҳам бирдек барака ёғдиради».

Карим Баҳрев

Дўстларингизга ҳам юборинг: