Эрон ракеталари Лондонга етиб боради! Британияни «оёғи» қалтирай бошлади!..
Британиянинг Ҳинд океанидаги, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан фойдаланиладиган базасига берилган зарбалар Эрон ракеталарининг Лондонгача етиб бориш қобилиятини кўрсатди. Бу ҳақда 22 март куни Британиянинг The Telegraph газетаси маълум қилди.
«Улар бундай масофага қандай зарба бера олишди? Энг муҳими, агар ўша ракета учириш қурилмалари 180 даражага бурилса, Лондон ҳам нишон доирасида қолиши мумкин эди», — дея таъкидлайди мақола муаллифи.
Нашрда қайд этилишича, Британиянинг баллистик ҳужумлардан ҳимояси жуда заиф. Ҳатто Шарқий Европада АҚШнинг SM-3 ракета-тўсиқларига эга зенит-ракета тизимлари (ЗРК) жойлаштирилгани ҳам тўлиқ ҳимояни кафолатламайди.
«Агар бизда немислар ва полшаликрдаги каби Patriot тизимлари ёки французлардаги каби ўз аналогларимиз бўлганида, биз уларни пойтахтимиз атрофига жойлаштириб, ҳеч бўлмаганда қандайдир имкониятга эга бўлардик. Бироқ ҳозирги вазиятда ҳаво ҳудудимиз деярли бутунлай ҳимоясиз», — дейилади мақолада.
Арзон дронлар қимматбаҳо тўсиқларга қарши: Ким нима билан жанг қилмоқда?
The Wall Street Journal газетасининг 21 мартдаги хабарига кўра, Эрон ўз ҳудудидан тахминан 4 минг км масофада жойлашган, Ҳинд океанидаги Америка-Британиянинг Диего-Гарсия базасига қарата иккита ўрта масофали баллистик ракета учирган.
Ўз навбатида, Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Диего-Гарсия оролидаги ҳарбий базага ракета учирилиши миллий манфаатлар ва иттифоқчилар хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид эканини билдирди. Нашр маълумотларига кўра, ракеталардан бири парвоз пайтида ишдан чиққан, иккинчисига эса АҚШ ҳарбий кемаси SM-3 ракета-тўсиғини отган. Ракета уриб туширилган ёки йўқлигини аниқлашнинг имкони бўлмаган.
