Эрон яна битта F-15 қирувчи самолётини уриб туширди.
Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) кучлари мамлакат жанубий соҳиллари узра самода F-15 қирувчи самолётини уриб туширди. Бу ҳақда 22 март куни «IRIB» давлат телерадиокомпанияси ҲҲМ бирлашган штаби баёнотига таяниб хабар берди.
«Душманнинг қоидабузар F-15 самолёти мамлакат жанубий соҳиллари яқинидаги Хурмуз ороли ҳудудида кузатувга олинди ва нишонга урилди», — дейилади Telegram-каналда эълон қилинган хабарда.
Қайд этилишича, айни пайтда самолёт ва учувчиларнинг тақдирини аниқлаш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.
