Илон Маск Twitter-ни сотиб олишдан олдин унинг қийматини сунъий равишда манипуляция қилган
Америкалик тадбиркор Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олишидан олдин унинг нархини манипуляция қилган. Бу ҳақда Сан-Францискодаги ҳакамлар ҳайъати суди қароридан маълум бўлди.
Bloomberg агентлигининг хабар беришича, ҳакамлар ҳайъати Маск 2022 йилда ижтимоий тармоқни дастлаб таклиф қилинган 44 миллиард доллардан арзонроқ нархга сотиб олиш мақсадида уни обрўсизлантириб, инвесторларни алдаган деган хулосага келди.
Февраль ойи бошида Францияда ижтимоий тармоқ офисларида ўтказилган тинтувлар фонида Илон Маск ва X компаниясининг собиқ бош директори Линда Яккарино кўрсатма бериш учун чақирилган эди.
