Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси яна юртимизга қайтмоқда
Трансфер ҳуқуқлари Эроннинг «Истиқлол» клубига тегишли бўлган Рустам Ашурматов мамлакатдаги сиёсий таранглик сабаб фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.
TopPodcast хабарига кўра, 29 ёшли марказий ҳимоячи олдида Суперлиганинг 4 клубидан таклиф бор. Рустам халқаро майдон сабабли «Нефтчи» вариантни маъқул кўрмоқда.
Ашурматов жорий мавсумда 22 та ўйинда 1 та гол урди.
