Теҳрон ва қўшни давлатлар ўртасидаги кескинликдан фақат Исроил манфаатдор — Пезешкиан
Ислом Республикаси қўшни давлатлар билан қарама-қаршиликка киришиш ниятида эмас, деб баёнот берди Эрон Президенти Масъуд Пезешкиан.
Тегишли хабар унинг X ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида эълон қилинди.
«Сиз бизнинг биродарларимизсиз, биз сиз билан ихтилофга бориш ниятида эмасмиз», — деб ёзди сиёсатчи.
Эрон етакчисининг фикрича, Теҳрон ва қўшни мусулмон мамлакатлари ўртасидаги ҳар қандай эҳтимолий кескинлашувдан якунда фақатгина Исроил манфаат кўради.
