“Темир гумбаз” қани? Эрон Исроилга мисли кўрилмаган даражада дахшатли зарбалар бермоқда (Видеофакт)
Эрон томонидан йўлланган ракета зарбаси натижасида Исроилнинг Арад шаҳридаги бутун бир мавзе вайрон бўлди — 60-70-йилларда қурилган 9 та тўрт қаватли эски бино жиддий шикастланган. Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) маълумотига кўра, воқеа жойида 450 кг портловчи моддага эга бўлган жанговар каллак портлаган.
Исроил ОАВларининг хабар беришича, ҳужум ультраортодокс яҳудийлар истиқомат қиладиган мавзега тўғри келган. Мазкур эски иншоотларда бомбапаноҳлар мавжуд эмаслиги қурбонлар сонининг ортишига сабаб бўлган.
Сўнгги маълумотлар:
Ҳозирда 6 киши ҳалок бўлгани тасдиқланган, 100 га яқин киши жароҳатланган. 60 дан ортиқ жабрланувчи «Сорока» тиббиёт марказига етказилган. Ўнлаб одамлар вайроналар остида қолмоқда, уларнинг кўпчилиги билан алоқа узилган. Бедарак йўқолганлар сони ортиб бормоқда. Воқеа жойига Исроил полицияси раҳбари Дани Леви ва Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир йўл олган. Мазкур ҳужум муносабати билан Исроил Вазирлар Маҳкамаси шошилинч телефон мулоқоти орқали фавқулодда йиғилиш ўтказмоқда.
