Худо «Ливерпул»га қарашди. Унинг бахтига «Эвертон» «Челси»ни янчиб ташлади!..

Худо «Ливерпул»га қарашди. Унинг бахтига «Эвертон» «Челси»ни янчиб ташлади!..

Кейин «Челси» бош мураббийи Лиам Розениор «Эвертон»дан учралган аламли мағлубият (0:3) ҳақида гапирди:

«Челси» бош мураббийи Лиам Розениор «Эвертон»дан учралган 0:3 ҳисобидаги аламли мағлубиятга изоҳ берди. Кетма-кет тўртинчи бор фиаскога учраган лондонликлар устози ҳимоядаги тизимли муаммолар ва кийиниш хонасидаги руҳий тушкунликни тан олиб, бор айбни ўз зиммасига олди.

  • — Натижа учун масъулиятни юз фоиз ўз зиммамга оламан. Биз 4-4-2 схемасига ўтиб, чуқурроқ ҳимояланишга қарор қилгандик ва дастлаб ўйин жиловини назорат қилаётгандек эдик. Бироқ футболда ҳамма нарса жарима майдончаси ичида ҳал бўлади: рақиб ўз имкониятларидан фойдаланди, биз эса йўқ.

  • — Биз ҳар ҳафта рақибларга совға сифатида голлар ҳадя қиляпмиз. Роберт Санчес — топ-дарвозабон, ҳар кимда омадсиз кунлар бўлиб туради, шунинг учун шахсиятга ўтмайман. Ҳозир қуруқ гапларнинг вақти эмас. Футболчилар терма жамоаларига йўл олган бир пайтда, менинг штабим чуқур таҳлил ўтказади. Ниҳоят вазиятни ўнглаш учун бизга мана шу сокин иш ҳафталари жуда зарур.

Дўстларингизга ҳам юборинг: