«Америкалик аскарлар исёни: “Биз Исроил учун ўлмаймиз!”»

«Америкалик аскарлар исёни: “Биз Исроил учун ўлмаймиз!”»

HuffPost: АҚШ ҳарбийлари Трампнинг Эронга нисбатан стратегиясига шубҳа билан қарашмоқда

Америкалик аскар ва офицерлар сиёсий ўйинчоқ бўлишни ҳамда Исроил учун ўлишни истамаяпти.

 HuffPost нашри аноним ҳарбий хизматчиларнинг баёнотларига таянган ҳолда, АҚШ армияси сафларида президент Дональд Трампнинг Эрон бўйича юритаётган стратегиясига нисбатан скептицизм (ишончсизлик) кучаяётгани ҳақида хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Яқин Шарқдаги операцияларда иштирок этаётган аскар ва офицерлар жиддий стресс ва ҳафсала пир бўлишини бошдан кечиришмоқда.

«Мен ҳарбийлардан қуйидаги сўзларни эшитяпман: “Биз Исроил учун ўлишни хоҳламаймиз, биз сиёсий ўйинчоқ бўлишни истамаймиз”», — дейилади материалда.

Муваффақиятсизлик хавфи

Бундан ташқари, Эронга қарши қуруқликдаги операция бошланиши эҳтимоли ортиб бормоқда. Бироқ, ҳарбий амалдорлардан бирининг сўзларига кўра, бундай сценарий тўлиқ фалокат билан тугаши мумкин. Чунки АҚШда аниқ ҳаракатлар режаси йўқ, ҳатто битта қуруқликдаги базани ҳимоя қилиш ҳам жиддий хавотирларга сабаб бўлмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: