АҚШ шундай ишга қўл урса, аскарлари тутдай тўкилиб қонлари дарё бўлиб оқади!!..
Иблислар нашри мана бундай хабарни тарқатди:
«Қўшма Штатлар Эронга тегишли стратегик муҳим Харк оролини қўлга киритиш бўйича қуруқликдаги ҳарбий операция ўтказиш ҳақида деярли якуний қарорга келди ва минтақага қўшин ташлашни тезлаштирди. Бу ҳақда 22 март куни Исроилнинг The Jerusalem Post (JP) нашри вазиятдан хабардор манбаларига таяниб маълум қилди.
«Нашрга маълум қилинишича, америкалик юқори мартабали мулозимлар сўнгги кунларда Исроил ва бошқа давлатлардаги ҳамкасбларини огоҳлантирган: АҚШда Эроннинг Харк оролини эгаллаш учун қуруқликдаги ҳарбий операцияни бошлашдан ўзга чора қолмаган кўринади».
Бундай ҳаракат АҚШ аскарлари орасида жуда кўп қон тўкилишига олиб келиши шубҳасиз. Боиси, Эрон аскарлари шаҳид бўлишни қасд қилишган, уларнинг душмани эса фақат пул ишлаб топишни кўзлайди. Фарқи — осмон билан ерча. Бир томон сўнгги қони қолгунча жанг қилса, иккинчи томон юрагини ҳовучлаб жанг майдонига киради. Ахир, у ҳам жонидан, ҳам пулидан айрилиши мумкин… Бу эса, ўз-ўзидан, ҳар қанча кўп тайёргарлик кўрган бўлмасин, унинг ўлимини тезлаштиради.
АҚШнинг ҳар бир аскари адолатсизлик қилаётганини ва мабодо ўладиган бўлса, жаҳаннамга тушишини яхши билади. Шундай экан, ғалаба Эрон томонида эканлиги ҳали уруш бошланмасдан олдин кўриниб турибди. Бироқ буни Трампнинг кўзи кўрмаяпти. Сабаби — сионистлар унинг кўзларини боғлаб қўйишган!
