«Чорная Роза»да 23 қиз қутқариб қолинди

«Чорная Роза»да 23 қиз қутқариб қолинди

Бухоро шаҳридаги «Чорная Роза» тунги клубида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган махсус операция натижасида одам савдосига алоқадор жиддий жиноят аниқланди.

 

Маълумотларга кўра, тезкор тадбир давомида 23 нафар ёш қиз мажбурий меҳнат ва ноқонуний фаолиятдан қутқариб олинган. Тергов жараёнида аниқланишича, гумонланувчи шахс Instagram орқали турли ҳудудлардан қизларни юқори даромад ваъдаси билан жалб қилган.

Шунингдек, у қизларнинг шахсий ҳужжатлари ва алоқа воситаларини олиб қўйиб, уларнинг эркин ҳаракатланишини чеклаган ва тунги клубда ишлашга мажбур қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни бундай алдовларга учмасликка ва иш таклифларига эҳтиёткорлик билан ёндашишга чақирмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: